Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Люксембург жамоат транспорти бепул бўлган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди
Жамоат транспортини бепул қилишга мамлакатдаги тиқилинчлар мажбур қилди.

Фото: Archives RTL
Люксембургда 2020 йил 1 мартдан автобус, поезд ёки трамвайда юриш бепул бўлади. Бу ҳақда 5minutes портали хабар берди.
Янгилик биринчи тоифадаги поездларга жорий этилмайди.
Люксембург жамоат транспортида юришни бепул қилган биринчи давлатга айланди.
Жамоат транспортини бепул қилишга мамлакатдаги тиқилинчлар мажбур қилди. Люксембург аҳолиси атиги 613 минг кишидан ортиқроқни ташкил этади, аммо ҳар куни Германия, Франция ва Бельгия фуқаролари мамлакатга ишлаш учун келади.
Ҳукуматнинг ҳисоб-китобига кўра, транспортда юришни бепул қилиш мамлакатга йилига 41 миллион еврога тушади.
Мавзуга оид

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

14:32 / 17.07.2025
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

14:31 / 04.07.2025