Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқ шаҳри ҳам транспорт воситалари учун ёпилди
Бугун, 27 мартдан бошлаб Олмалиққа кириш-чиқиш йўллари ёпилиб, шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик чекланди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 27 мартдан эътибор шаҳардаги барча турдаги жамоат транспортлари ҳаракати ҳам вақтинчалик чекланган.
«Олмалиқ шаҳрига фақатгина «Олмалиқ-Тошкент» йўналишида кириб-чиқиш учун стационар пост ташкил этилиб, ушбу пост шаҳарга ягона кириб-чиқиш пости ҳисобланланади.
Стационар постда автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилотларда ишловчи ходимларнинг автотранспорт воситалари мажбурий равишда дезинфекция қилинади», – дейилади хабарда.
Шаҳарга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб Ўзбекистонда вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди.
- Аввалроқ Тошкент, Наманган, Андижон, Гулистон, Қарши, Навоий, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилган, Сурхондарё вилояти транспорт воситалари учун ёпилганди.
- Коронавирус юқтириб олган беморлар ҳозиргача Тошкент шаҳридан ташқари, Бухоро, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида аниқланган.
Мавзуга оид

12:00
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:34 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида бир қанча газ «заправкалари» фаолияти вақтинча тўхтатилди

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

20:35 / 28.07.2025