Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинга келган тўфон 140 мингдан кўпроқ кишининг эвакуация қилинишига олиб келди
Филиппинга жорий йилдаги илк тўфон - “Вонгфонг”нинг ёпирилиши 140 мингдан кўпроқ одамнинг эвакуация қилинишига олиб келди. Табиий офатнинг асосий зарбаси мамлакат марказида жойлашган Самар оролига тўғри келган.

Фото: Getty Images / AFP
“Тўфон ўн миллионлаб филиппинликлар коронавирус сабабли уйларида қолаётганларида ёпирилди. Камида 141 минг киши кучли тўфон сабабли уйларини тарк этишларига тўғри келди”, дейилган хабарда.
Кучли шамол уйлар томини учириб кетган, кучли ёмғирлар сабабли йўллар сув остида қолган. Эвакуация қилинганларнинг вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилиши коронавирус эпидемияси давом этаётган шароитда ўтказилмоқда. Асосий муаммо шундаки, аввал ёмон об-ҳаво шароитидан жабрланганлар учун қўлланган бу бошпаналар карантинга мослаштирилган.
Маҳаллий об-ҳаво мутахассисларининг маълумотларига кўра, тўфон пойтахт Манила ёнидан ўтиб, кейинроқ тропик довулгача пасаяди.
Мавзуга оид

13:41 / 26.06.2025
Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор

18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди

01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди

22:58 / 27.04.2025