Америкалик полициячиларга гумонланувчиларга нисбатан бўғиш усулларини қўллаш тақиқланди
АҚШ пойтахти Вашингтон полиция департаменти афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниш вақтида ўлдирилгандан кейин полицияда бир қатор ислоҳотлар ўтказилишини эълон қилди.

Фото: MIKE BLAKE / Reuters
Янги қоидаларга кўра, полициячиларга бўғиш усулларини қўллаш тақиқланади, чунки бу усуллар қўлга олинаётган шахсларга бевосита хавф солади. Бундан ташқари, гумонланувчининг ўлиши ёки уларга қўпол равишда куч қўллаш билан боғлиқ воқеалардан кейин полиция департаменти воқеага алоқадор полициячиларнинг исмларини ошкор қилиши ва уларнинг тана камераларидаги видеоёзувларни эълон қилиши шарт. Полиция томонидан қурол қўлланиши ҳам қатъийлаштирилган.
Аввалроқ Нью-Йорк мэри Билл де Блазио Флойд ўлимидан кейин АҚШда норозилик намойишлари бошлангач полиция ислоҳ қилинишига ваъда берган. Унинг айтишича, полицияга ажратиладиган маблағларнинг бир қисмини ёшлар билан ишлашга йўналтириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид

09:34
«Озодлик радиоси»нинг дастурлари трансляцияси тўхтатилди

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

23:01 / 12.06.2025
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди

12:40 / 12.06.2025