Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун 76 бемор тузалди, жами тузалганлар сони 4 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Самарқанд ва Андижонда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари соғайгани ва Ўзбекистонда шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 4019 нафарга етгани ҳақида маълумот берди.
Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган 17 нафар бемор соғайди. Тузалганларнинг энг каттаси 67 ёшда, энг кичиги 2018 йилда туғилган.
Эндиликда вилоятда соғайганлар сони 368 нафарга етиб, шифохонада даволанаётганлар сони 17 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Тошкентда 15 нафар, Андижонда 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган.
Бундан аввалроқ Тошкент ва Андижонда жами 42 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 3985 нафарга етгани хабар қилинганди.
Шу тариқа, Ўзбекистонда бугун жами 76 нафар бемор соғайиб, ушбу инфекциядан фориғ бўлганлар сони 4019 нафарни ташкил этмоқда.
- Маълумот учун, 15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 5154 нафарга етди, беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025