Ла Лига. «Барселона» Вигода очко йўқотди

Фото: Reuters
Ла Лигада 32-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Вигода «Сельта» меҳмони бўлган «Барселона» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Аввалига Луис Суарес Мессининг кутилмаган узатмасидан кейин 20-дақиқада ҳисобни очганди. 50-дақиқада Фёдор Смолов ҳисобни тенглаштирди.
67-дақиқада Суарес яна битта гол уриб «Барселона»ни олдинга олиб чиқди. Суареснинг иккинчи голига ҳам Месси ассистентлик қилди. 88-дақиқада эса Яго Аспас жарима зарбасини голга айлантириб ҳисобни тенглаштирди.
Бу дурангдан сўнг «Барселона» очколари сонини 69тага етказиб олди ва турнир жадвалида вақтинча етакчига айланди. Битта ўйин кам ўтказган «Реал» 32-тур ўйинини эратга Каталонияда «Эспаньол»га қарши ўтказади.
Ла Лига. 32-тур
Сельта – Барселона 2:2
Голлар: Смолов (50), Аспас (88) – Суарес (20, 67).
Сельта: Рубен Бланко, Араухо (Мурильо, 73), Айду, Саэнс, Васкес, Денис Суарес, Мендес (Брадарич, 60), Хакобо Гонсалес (Санти Мина, 81), Йокушлу (Рафинья, 60), Смолов (Нолито, 60), Аспас.
Барселона: тер Стеген, Альба (Фирпо, 81), Пике, Умтити, Семеду, Видаль, Пуч (Артур, 86), Ракитич, Фати (Брэйтуэйт, 69), Месси, Суарес (Гризманн, 81).
Огоҳлантиришлар: Альба (12), Мендес (34), Умтити (53), Араухо (61), Брэйтуэйт (82), Аспас (89).
Мавзуга оид

03:45
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025
«Сити» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Барса» 40 та зарбадан битта гол урди. Кун ўйинлари

09:50 / 20.04.2025