«Барселона» янги ҳимоячиси трансферини эълон қилди
«Аякс» ҳимоячиси Сержиньо Дест фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда каталонияликлар клуби расмий сайти хабар берди.

Дестнинг трансфери қиймати 21 млн еврони ташкил этган, келишувга кўра яна 5 млн евро бонуслар кўринишида ттўланиши мумкин. 19 ёшли футболчининг шартномаси 2025 йилга қадар тузилган, унга 400 млн евро миқдорида товон пули белгиланган.
🇺🇸 The American Dream in Barcelona.
— FC Barcelona (@FCBarcelona) October 1, 2020
🔵🔴 @sergino_dest, welcome to Barça! #DE2TCuler pic.twitter.com/gq6avTiHq8
«Сержиньо Дест ҳимоячи учун зарур бўлган кўплаб сифатларга эга: ҳужумга қўшилади, яхши ҳимояланади, тўпга ишонч билан эгалик қилади ва майдонда ижодкор. У бундан буён бундай ҳунарларини «Барса» футболкасида намойиш этади, бу жасур ёш ҳимоячи учун чақириқдир», дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Дест — «Аякс» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўнг қанот ҳимоячиси амплуасида ҳаракатланади. У 2019 йилда амстердамликлар сафида дебют қилган. Ўтган мавсумда у 36 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урган ва 6 голга узатма берган. Сержиньо АҚШ терма жамоасига номзод футболчи бўлиб, бу терма жамоада уч ўйин ўтказган.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025