Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: «Женоа» Элдор Шомуродов трансферини эълон қилди
«Женоа» «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни сотиб олганини эълон қилди. Итальян клуби ўзбекистонлик 25 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Фото: Genoa CFC
Маълумотларга кўра, «Ростов» 25 ёшли ҳужумчисини 7,5 миллион евро эвазига трансфер қилган.
Ўзбекистонлик форварднинг Италия чемпионатидаги иштироки яхши чиқса, донликлар клуби яна 1,5 миллион еврони бонуслар кўринишида олиши мумкин. Бундан ташқари, «Женоа» Шомуродовни бошқа клубга сотса, «Ростов» кейинги трансфердан 15 фоизлик улушга эга бўлади.
Футболчининг итальян жамоасидаги йиллик маоши миқдори 1 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинган.
Аввалроқ «Женоа» Шомуродовни 8 млн еврога сотиб олгани ва ҳужумчи Генуя клубида йилига 600-700 минг евро маош олиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид

17:45 / 24.07.2025
Шомуродов ва Файзуллаевнинг янги жамоаси ҳақида нималар маълум?

11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди

18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?

20:54 / 10.06.2025