Uzbekistan Airways лоукостерлар ташкил этиш кечиктирилишини маълум қилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси лоукостерлар ташкил қилишни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов маълум қилди.

Фото: Сенат матбуот хизмати
«Uzbekistan Airways компаниясида лоукостерлар ташкил қилишни режалаштиргандик. Аммо буни бироз ортга суриб туришни маъқул топдик. Чунки айни вақтда компанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз», деди Умид Ҳусанов Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбирида.
Эслатиб ўтамиз, компания 2018 йил бошида лоукостерлар очилиши ҳақида эълон қилганди. Ўшанда Ҳусанов бу масала ўша йилнинг охиригача ҳал бўлишини қўшимча қилганди.
2020 йил бошида ҳам Транспорт вазирлигининг собиқ раҳбари Элёр Ғаниев Ўзбекистонда яқин 2-3 йил ичида камида 5-6та авиакомпания очилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

16:44 / 09.04.2025
Uzbekistan Airways янги самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти бўлади

18:06 / 07.04.2025