Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекдаги тартибсизликлар вақтида бош вазир ўринбосарлигига номзод Токтогазиев жароҳатланди
Аввалроқ Бишкекда собиқ президент Алмазбек Атамбоев ва янги бош вазир Садир Жапаров тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз бергани айтилганди.

Фото: АКИpress
Тарафдорлари томонидан бош вазир ўринбосарлигига номзоди илгари сурилган Тилек Токтогазиев Бишкекдаги митинг вақтида яраланди. Бу ҳақда депутат Эльвира Сурабалдиева маълум қилди.
"Тилек касалхонада ҳушсиз ҳолда ётибди", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Аввалроқ Бишкекда собиқ президент Алмазбек Атамбоев ва бош вазирликка яна бир номзод Садир Жапаров тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз бергани айтилганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашувлар вақтида Токтогазиев яраланган.
5 октябрь куни Бишкекда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғолиб чиққан парламент сайловлари натижаларига қарши намойишлар бошланди. Намойишлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши ҳалок бўлди.
Мамлакат президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан Қирғизистон пойтахтида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Мавзуга оид

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025