«Криштиану «Реал»да эканлигида «Эл Класико» ўзгача ўтарди» – Месси Роналду билан рақобати ҳақида гапирди

Фото: Reuters
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Ювентус»да ўйнаётган Криштиану Роналду билан рақобати доимий бўлишини айтди.
«Роналдуга қарши ўйинлар ўзига хос бўлган ва доим шундай бўлиб қолади. Бу рақобат кўп йиллардан бери давом этиб келмоқда. Буни узоқ вақт давомида ушлаб туриш осон эмас.
Мен ва Криштиану ўртасидаги дуэль жуда яхши даражада бўлган ва одамларга ёққан.
Шубҳасиз, Криштиану «Реал»да ўйнаганида, «Эл Класико»лар ўзгача ўтарди. Бу ўтмишда қолди. Биз энди янги чақирувларни кутяпмиз. Чоршанба куни «Ювентус» билан ўйин. Умид қиламанки, Криштиану тез орада COVID'дан тикланади ва бизга қарши баҳсда иштирок этади», – дея Мессининг сўзларини келтиради DAZN.
Мавзуга оид

09:36 / 05.06.2025
40 ёшли Роналду Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди

11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

16:55 / 23.05.2025