Жапаров президент сайловида қатнашиш учун ваколатларидан воз кечмоқчи
Қирғизистон қонунларига мувофиқ, президент вазифасини бажарувчи ёки бош вазир президентликка номзодини қўя олмайди.

Фото: ТАСС
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров 10 январда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловида иштирок этиш учун ваколатларидан воз кечмоқчи эканлигини маълум қилди.
«Декабрда ваколатларимдан воз кечаман ва бошқалар билан бирга сайловда қатнашаман», – деди Жапаров.
Жапаровнинг сўзларига кўра, у президент сайловида қатнашиш учун ваколатларидан воз кечишга тайёр. Қирғизистон қонунларига мувофиқ, президент вазифасини бажарувчи ёки бош вазир президентликка номзодини қўя олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.
Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.
Мавзуга оид

21:41 / 25.04.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

08:57 / 23.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди

20:30 / 17.04.2025