Тошкентда автобусларда махсус жетонлардан фойдаланиш муддати узайтирилди
2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида (автобуслар) махсус (темир) жетонлардан фойдаланиш тўхтатилиши маълум қилинган эди.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус (темир) жетонлардан фойдаланиш 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Пойтахтда жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириши кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида ягона транспорт картасидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам маълум қилинган.
"Тошшаҳартрансхизмат" томонидан қабул қилинган тегишли буйруқ фақатгина автобусларга тааллуқли, Тошкент метрополитени фаолиятига тегишли эмас.
Мавзуга оид

12:53 / 12.06.2025
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025