Apple учинчи кузги тақдимотини ўтказишини эълон қилди
Apple компанияси 2020 йил кузидаги учинчи тақдимотига таклифномаларни тарқата бошлади. Маълумотларга кўра, компаниянинг янги тақдимоти 10 ноябрда онлайн форматда бўлиб ўтади.

Фото: Getty Images
Bloomberg ахборот агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, компания учинчи тақдимотида ўзи ишлаб чиққан arm-процессорларида ишловчи янги Mac ноутбукларини намойиш қилади. Ноутбуклар компаниянинг тўлиқ ўзи ишлаб чиққан процессорига асосланган биринчи қурилмалари бўлади. Маълум қилинишича, бундай биринчи қурилма 13 дюймли MacBook Pro бўлади.
Apple кузги тақдимотларида ўзининг энг муҳим маҳсулотларини тақдим қилади. 2020 йилдаги кузги тақдимот пандемия сабабли бир неча босқичга бўлинди ва онлайн форматга ўтказилди.
Apple сентябрда ўтган биринчи тақдимотида Apple Watch Series 6, SE ақлли соатлари, iPad ва iPad Air планшетларини намойиш қилганди. Октябрда ўтган иккинчи тақдимот эса тўлиқ iPhone смартфонларига бағишланганди. Компания унда 4 та янги смартфони: 12 mini, 12, 12 Pro ва 12 Pro Max’ни намойиш қилган.
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025