Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:20 / 07.12.2020
10174
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида қор ёғиши кутилмоқда. ФВВ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга махсус огоҳлантириш билан чиқди.

Фото: KUN.UZ
Вазирлик хабарига кўра, бугун, 7 декабр куни, тушдан кейин Қамчиқ довонида қор ёғиши кутилмоқда.
Довонни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриш сўралган.
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 8 декабр куни ҳам республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.