Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Жек Мага нисбатан суриштирув бошланганидан сўнг унинг бойлиги 3,6 млрд долларга камайди
Жек Ма Хитойнинг энг бой кишилари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Valery Sharifulin/TASS Host Photo Agency/Pool via REUTERS
Alibaba асосчиси Жек Манинг бойлиги 3,6 млрд долларга камайди, деб хабар бермоқда Forbes.
Маълум қилинишича, 24 декабр куни хитойлик миллиардер капитали камайиши бўйича барча миллиардерлар орасида антирекорд ўрнатган.
Пайшанба кунги савдолар ёпилиши арафасида Манинг бойлиги 57,3 млрд доллар деб баҳоланган. Forbes Real-Time рейтингига кўра, у Хитойнинг энг бой кишилари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жек Ма салтанати охирги бир неча ойдан бери инқироз ҳолатида, дея қайд этади Bloomberg агентлиги. 3 ноябрда Хитой ҳукумати Alibaba’га тегишли Ant Group корхонасининг IPO’сини (IPO - акцияларнинг бирламчи оммавий таклифи) тўхтатиб қўйганди. Агентликнинг ёзишича, ҳукумат Жек Мага мамлакатни тарк этмасликни тавсия қилган.
24 декабр куни Alibaba Group’га нисбатан антимонопол тергов бошланиши ҳақида хабар тарқалди. Бу хабар ортидан компания акциялари 11 фоизга арзонлашиб кетди ва компания капиталлашуви 694,65 млрд доллардан 614,5 млрд долларгача, яъни 80 млрд долларга қисқарган.
Мавзуга оид

19:37 / 12.03.2023
«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?

18:21 / 05.11.2021
Жек Ма Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди

14:37 / 24.05.2021
Жек Ма ҳукуматнинг босими сабабли ўзи асос солган университет раҳбарлигидан кетади

11:29 / 24.04.2021