Жиззахда кроссоверлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Жиззахда Хитойнинг йирик "Dong Feng" ва "Changan" автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда "Dong Feng" кроссовери ва “New Star Truck” автомобиллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган Президент қарорида келтирилган.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.
Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссовер, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Айни пайтда завод ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилган, дейилади ҳокимлик хабарида.
Аввалроқ, Ўзбекистон автомобил саноатида янги машиналар ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

19:41 / 10.06.2025
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

14:42 / 03.06.2025
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди

17:03 / 22.05.2025