Испания Суперкубоги. Мессисиз «Барселона» тер Стегеннинг пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги эвазига финалга чиқди

Фото: AS
Испания Суперкубогининг биринчи яримфиналида ўтган мавсумда Ла Лигада 2-ўринни қўлга киритган «Барселона» ва Испания Кубоги финалчиси «Реал Сосьедад» тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди. Пенальтилар сериясида эса тер Стегеннинг қаҳрамонлиги каталонияликларни финалга олиб чиқди. Эътиборлиси, «Барселона» сафида Лионель Месси жароҳати туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборди.
Иккинчи финалчи 14 январь куни «Реал» ва «Атлетик» Б ўртасидаги баҳсда аниқланади. Қайси жамоа ғалаба қозонишидан қатъи назар финалда «Эл Класико» бўлади. Чунки Ла Лигани ҳеч қачон тарк этмаган Бильбао жамоасининг «Реал» ёки «Барса» билан қаршилигига ҳам шундай мақом берилган.
Испания Суперкубоги, 1/2 финал
Реал Сосьедад — Барселона 1:1
13 январь, «Нуэво Эль Арканхель»
Голлар: Ойарсабаль (51, пенальти) — де Йонг (39).
Пенальтилар серияси — 2:3
Реал Сосьедад – Ремиро, Монреаль, Ле Норман, Горосабель (Сальдуа, 91; Баутиста, 120), Субельдия, Мерино, Гуриди (Барренечеа, 81), Порту (Янузай, 103), Гевара (Субименди, 105), Ойарсабаль, Исак (Виллиан Жозе, 91).
Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Араухо, Мингеса (Фирпо, 114), де Йонг, Бускетс (Пуч, 91), Педри (Пьянич, 91), Дембеле, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 78).
Мавзуга оид

19:27
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025
«Сити» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Барса» 40 та зарбадан битта гол урди. Кун ўйинлари

09:50 / 20.04.2025
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари

10:13 / 16.04.2025