«Барселона» Месси билан тузилган ярим миллиард евролик шартномага муносабат билдирди

Фото: El Mundo
«Барселона» жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан тузилган шартноманинг суратлари тарқалиб кетгач, бу борада муносабат билдирди. Баёнот клуб расмий сайтида эълон қилинди. Олдинроқ El Mundo газетасида Месси клуб билан имзоланган 2017 йилдаги шартномага кўра 4 йил давомида 555 миллион евро маош олиши ҳақида ёзилганди.
«El Mundo газетасида эълон қилинган маълумот тарқалиб кетганидан клуб афсусда эканини маълум қиламиз. Чунки бу икки томон ўртасида тузилган ёпиқ шартнома ҳисобланади. «Барселона» бу маълумот тарқалишида алоқаси борлигини рад этиб, El Mundo газетасига қарши суд тартибида ҳаракатни бошлайди.
«Барселона» Мессини ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлайди. Лионель клубда ўйнаб, футбол тарихидаги энг яхши футболчига айланди ва биз унинг имижига салбий таъсир қилишларига йўл қўймаймиз», дейилади клуб расмий сайтида.
Мавзуга оид

16:39
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025