Бухорода бир нечта фильм премьераси бўлиб ўтди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан ташкил этилган «Кинокарвон» гуруҳи Бухоро вилоятига етиб келди.
Кеча вилоятнинг барча ҳудудидаги маданият марказларида бир қанча кино асарлар тақдимоти бўлиб ўтди. Жумладан, Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида «Ҳайрат», Пешку туманида «Абу Мусо Муҳаммад ат-Термизий», Шофиркон туманида «Муқимий», Ромитан туманида «Ибрат», «Қоракўл», «Орзулар қанотида» фильмлари намойиш этилди.
Шунингдек, кинотомошалар учун мўлжалланган синемобиль платформасида болалар ва ўсмирлар учун режиссёр Муҳаммадали Искандаровнинг «Мен террорчи эмасман» фильм намойиши ташкил этилди.
Мавзуга оид

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025