Тошкентда 2та талабалар ётоқхонаси 14 кунлик карантинга олинди

Жорий йил 19 апрел санасидан Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий университетининг 4-ётоқхонасида яшовчи талабаларда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ушбу ётоқхона 14 кунга карантинга ёпилди.
Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг 5-ётоқхонасида истиқомат қилувчи талабаларда ҳам касаллик кузатилганлиги сабабли ётоқхона 2 ҳафталик карантинга ёпилди.
Шу муносабат билан мазкур таълим муассасаларига тегишли ушбу турар жойларда яшайдиган талабалар таълимни масофавий шаклда давом эттиради.
Бундан олдин, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети бугундан масофавий таълим шаклига ўтгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади

21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда

22:24 / 07.11.2022