«Royal Flight» Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Россиянинг "Royal Flight" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россиянинг "Royal Flight" авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистонга Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди.
Қайд этилишича, ушбу авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.
Бундан олдин, Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олганди.
Мавзуга оид

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025