Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» Неймар билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
«Пари-Сен-Жермен» клубининг бразилиялик форварди Неймар клуби билан шартномасини узайтирди.

Париж клуби расмий сайти Неймар билан 2025 йилга қадар янги шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Аввалги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар белгиланганди.
Бунгача Marca нашри Неймар янги шартномасига кўра Парижда йиллик 30 миллион евро маош олиши ҳақида маълум қилганди.
🤙❤️💙#NeymarJr2025 pic.twitter.com/nNKvR52c4O
— Paris Saint-Germain (@PSG_inside) May 8, 2021
Аввалроқ, бразилиялик ҳужумчини «Барселона» ортга қайтармоқчи экани ва бунинг учун Париж клубига 100 миллион евролик таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда рекорд – 222 миллион евро эвазига Каталониядан Францияга кўчиб ўтганди. Неймар Франция чемпионати жорий мавсумида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида ЕЧЛ жорий мавсуми 9 ўйинида киритилган 6та гол ва 3та ассист мавжуд.
Мавзуга оид

12:14 / 14.07.2025
Энрике ўйиндан кейинги жанжалга аралашди ва рақиб футболчисини уриб йиқитди

02:13 / 14.07.2025
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди

17:41 / 13.07.2025
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади

08:07 / 10.07.2025