Бекободда 1200 долларга гиёҳванд модда сотаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ва Бекобод шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда опий гиёҳванд моддасини 1200 АҚШ долларига сотаётган 28 ёшли С.И. ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, 1993 йилда туғилган С.И. таниши «О» исмли шахс томонидан берилган опий гиёҳвандлик воситасини харидорга 1200 доллар эвазига сотиб, келишилган пулни олаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. С.И. Жиноят-процессуал кодекснинг тегишли моддаси билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мавзуга оид

10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди

16:14 / 16.02.2025