Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий ОТМдан ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди

Фото: KUN.UZ
Адлия вазирлиги 2021 йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, ўқишни хорижий давлатлардаги (халқаро 1 000 талик рўйхатга кирган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош йўналишларига кўчиришда:
— алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа йўналишлар бўйича тест ўтказилади;
— тест ва касбий имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлгача, кейинчалик ҳар йили 15 июлгача белгиланади ҳамда ОАВда эълон қилинади;
— ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
— тест ва касбий имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
— ўқишни хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Мавзуга оид

19:35 / 16.07.2025
Ариза топширишдан ҳужжатни расмийлаштиришгача – ўқишни кўчиришга оид 7 саволга жавоб

22:40 / 15.07.2025
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

19:14 / 15.07.2025
Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

21:42 / 22.12.2024