Бағдодда АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилди

Фото: Global Look Press/Lt. Col. Adrian Weale/Planetpix
8 июлга ўтар кечаси АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета ва учувчисиз ҳаво ҳужумлари уюштирилганидан сўнг, Бағдоддаги АҚШ элчихонаси олдига ҳам учта ракета қулаб тушган.
Маҳаллий хавфсизлик хизматлари маълумотларига кўра, Америка элчихонасига зиён етмаган, яқин атрофдаги объектларга етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ракета зарбаси учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Аввалги кўплаб бундай ҳодисаларда АҚШ «Ироқ халқининг сафарбарлик кучлари» («Ҳашд аш-Шааби») таркибида фаолият юритаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли шахсларни айблаган.
Аввалроқ Al Hadath телеканали ўз манбаларига таяниб Бағдод марказидаги «яшил ҳудуд»га ракета зарбалари берилгани тўғрисида хабар қилганди.
Душанба куни халқаро коалициянинг Анбар вилоятидаги Айн-ал-Асад ҳарбий базаси ўққа тутилганди.
Мавзуга оид

12:04
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

09:46
“Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси

08:26