Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рома» Шомуродовни сафига қўшиб олмоқчи. Унинг трансфери 15 млн еврога баҳоланмоқда
«Женоа»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома»нинг жиддий қизиқишлари доирасида қолмоқда.

Il Tempo нашри маълумотига кўра, 26 ёшли форвард трансферига римликлар клуби бош директори Тиагу Пинту шахсан қизиқиш билдирмоқда. «Женоа» билан бу трансфер борасида алоқалар ўрнатилган, футболчининг трансфери тахминан 15 млн еврога баҳоланмоқда. Келишувга футболчининг кейинги трансферидан улуш бўйича банд ҳам қўшилиши кўзда тутилмоқда.
Футболчи кейинроқ сотиб олиш шарти билан ижарага олиниши ҳам мумкин. Шунингдек, «Рома» трансферга Педрони қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда, испаниялик футболчи клубнинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларидан ўрин олмаган.
Агар «Рома» «Женоа»га расман таклиф юборса, Шомуродов бунга қарши бўлмаслиги айтилган.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумда А Сериянинг 31 ўйинида иштирок этиб, 8 гол урган ва бир голга узатма берган. Лекин у ўйинларнинг 16тасидагина бошланғич таркибда майдонга тушган.
Аввалроқ «Женоа» бош мураббийи Давиде Баллардини раҳбариятга 26 ёшли футболчини сотишни тақиқлагани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид

14:12 / 27.07.2025
«Ливерпул» бозорни портлатмоқда: клуб янги футболчилар учун аллақачон 300 млн евродан ортиқ маблағ сарфлади

17:45 / 24.07.2025
Шомуродов ва Файзуллаевнинг янги жамоаси ҳақида нималар маълум?

11:12 / 23.07.2025
«Реал»да янги ҳимоячи, АПЛ клублари ҳужумни кучайтирмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари

15:22 / 17.07.2025