Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳрибонлик» уйлари Миллий гвардияга бириктирилди
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

“Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари (ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктирилди.
Миллий гвардия таркибида ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг таълим ва тарбия олиш жараёнларини ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга масъул Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими жорий этилди.
Оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларига ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (25 ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади.
2022 йил 1 январга қадар Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлга қўйилади.
Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолати ҳар йили камида икки маротаба ўрганиб борилади.
Ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячилари Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволанади.
Мавзуга оид

20:29 / 02.08.2025
Орган ходимларининг талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

14:13 / 07.07.2025
Тошкентда миллий гвардиячилар чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

09:54 / 06.03.2025
Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

17:11 / 07.02.2025