Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлиги маълум қилинди
Толиблар Туркия билан соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, қурилиш, энергетика ҳамда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида.

Туркия ва Хитой Афғонистонни тиклашда асосий ҳамкорлар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда «Толибон» вакили Суҳайл Шаҳин CGTN телеканалига берган интервьюсида айтди, деб хабар берди EADaily.
«Хитой катта иқтисодиёт ва улкан салоҳиятга эга буюк мамлакат. Хитой Афғонистонни тиклашда катта роль ўйнайди, деб ўйлайман», — деди Шаҳин.
Шаҳин Туркия борасида ҳам аниқ фикрини баён этди.
«Афғонистон Ислом Амирлиги бошқа давлатлардан кўра Туркия билан дўстлик, қўллаб-қувватлов ва ҳамкорликка кўпроқ эҳтиёж сезади. Афғонистон табиий ресурсларга бой. Аммо бизда уларни қазиб олиш имкони йўқ. Барча инфраструктура истило ва ҳукмдорларнинг ўғрилиги сабабли вайрон бўлган. Биз Туркия билан соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, қурилиш, энергетика ҳамда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилмоқчимиз», — деди у.
Мавзуга оид

08:43 / 05.08.2025
Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

21:14 / 03.08.2025
Туркиядан Сурияга табиий газ етказиб бериш бошланди

19:08 / 03.08.2025
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

18:30 / 03.08.2025