«АCWА Power» Бухорода иккита шамол электр станциясини қуриши кутиляпти

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг “АCWА Power” (Саудия Арабистони) компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунаян билан учрашуви бўлиб ўтди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, жумладан, иссиқлик электр станциялари ва шамол электр станцияларини қуриш, шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони Саудия Арабистони компанияси томонидан Сирдарё ИЭС яқинида 1 500 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси (ИЭС) қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган режали қурилиш-монтаж ишларини қайд этди. Ҳозирги вақтда лойиҳа майдонида тупроқни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, смена лагери қурилиш ишлари якунланган.
Жорий йил январь ойида “АCWА Power” компанияси билан инвестиция шартномаси имзоланган, унга кўра компания Бухоро вилоятида иккита шамол электр станциясини қуриш ниятида. Учрашув чоғида Ўзбекистон томони ушбу шамол электр станцияси қурилиши бўйича анемометрик тадқиқот ишлари якунланишини кутаётганини таъкидлади.
Учрашув давомида Энергетика вазирлиги “АCWА Power” компаниясининг Ширин шаҳридаги энергетика коллежида ихтисослаштирилган ўқув марказини яратишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025