Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жиззах вилояти ҳокимлигида Азим Аҳмадхўжаев ўрнига вилоят ҳокимининг янги ўринбосари иш бошлади.

Нодир Баҳодирович Нурматов Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда шу университетда магистратура босқичини тамомлаган.
У 2007-2014 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2014-2016 йилларда вазир ёрдамчиси бўлган. 2016-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
2021 йилнинг 7 сентябрь санасидан бошлаб “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бери Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азим Аҳмадхўжаев август ойи охирида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025
ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

11:24 / 06.05.2025