Навоийда фуқародан фотосурат ва видеоларини интернетда тарқатиб юбормаслик эвазига 30 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент
Навоийда фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро Д.Х. бошқа бир фуқаро Н.нинг қадр-қиммати ва обрўйига путур етказиши мумкин бўлган фотосурат ва видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, ундан 30 млн сўм талаб қилган. У таниши Д.нинг пластик картасига 29,7 млн сўм ўтказиб олган вақтида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Навоийда Навбаҳор тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади

10:10 / 04.04.2025