Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ўқитувчиларнинг қарийб 75 фоизи коронавирусга қарши вакцина олгани маълум қилинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистондаги ўқитувчи, тиббиёт ходимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг қанча қисми коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 199 635 доза вакцина қўлланилган.
Уларнинг:
- 514 316 дозаси биринчи;
- 398 503 дозаси иккинчи;
- 286 816 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.
74,6 фоиз мактаб ўқитувчиси вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди. Умумтаълим соҳаси вакиллари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 45,4 фоизга етди.
Мамлакатда деярли барча тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши турли босқичларда эмланган.
Коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида 99,5 фоиз тиббиёт ходимлари вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди.
Бу аҳоли қатламини эмлаш учун жами 1 014 409 доза вакцина ишлатилиб, уларнинг:
- 450 352 дозаси биринчи,
- 408 355 дозаси иккинчи,
- 55 702 дозаси учинчи босқичда қўлланилди.
Тиббиёт соҳаси вакилларининг орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 76,8 фоизга етди.
Мавзуга оид

22:40 / 26.07.2025
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

10:05 / 16.06.2025
Чет тилида айрим махсус фанларни ўқитган ўқитувчилар 100 фоизгача устама олиши мумкин

11:14 / 11.06.2025