Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ўзбекистонда ташкил этилган хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида 321 та корхона янги ташкил этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони бўйича Туркия етакчилик қилмоқда (321 та).
Хорижий капитал иштирокидаги янги корхоналар сони бўйича кейинги ўринлардан Россия (296 та) ва Хитой (219 та) жой олди.
Шунингдек, корхоналар рўйхатида Қозоғистон (166 та) ҳамда Корея (80 та) бор.
Аввалроқ, Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:39 / 15.07.2025
Хитой Ўзбекистондаги корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти

15:22 / 27.06.2025
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз

12:55 / 09.06.2025