Тошкентда эмланмаган ходимларни аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида эмланмаган ходимларни аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилмоқда. Бир кунда 1000 дан ортиқ одам ишдан четлаштирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: AP
Қайд этилишича, 17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилди. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди.
Вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жоме масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга ПЗР-тестини 24 соат давомида бепул топшириш мумкинлиги тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

13:07 / 11.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар терминал ичига кириши мумкин бўлди

13:05 / 11.06.2025