Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Жанубий Суданни йирик ҳисобда енгди
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун, 27 январь куни ФИФА кунлари доирасидаги илк расмий ўртоқлик учрашувини ўтказди. Сречко Катанец шогирдлари Жанубий Судан миллий жамоасига қарши саф тортди.

Фото: ЎФА
Учрашувдан олдин словениялик мураббий фақат икки футболчи хизматидан фойдалана олмасди – бир ўйинлик дисквалификация сабабли Фаррух Сайфиев ва коронавирус юқтириб олган Иброҳимхалил Йўлдошев.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг зарбасини дарвозабон бартараф этгач, қайтган тўпни Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда товони билан ҳисобни очди – 1:0.
29-дақиқада эса Жавоҳир Сиддиқовнинг узатмасидан кейин Элдор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дублини расмийлаштирди – 2:0.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса африкалик футболчилар ўз жарима майдонларида қўл билан ўйнашди. Белгиланган пенальтини эса Жалолиддин Машарипов «Паненка услуби»да ижро этиб, фарқни йириклаштирди – 3:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда ФИФА кунлари доирасидаги илк расмий ўртоқлик баҳсида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Навбатдаги баҳс 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўтказилади.
Ўртоқлик учрашуви. БАА, Дубай.
27 январь (пайшанба)
Ўзбекистон – Жанубий Судан – 3:0
Голлар: Элдор Шомуродов 6, 29, Жалолиддин Машарипов 67 пенальтидан.
Ўзбекистон: 16.Валижон Раҳимов, 9.Дилшод Саитов (2. Ҳожиакбар Алижонов, 80), 15.Умарбек Эшмуродов, 2.Ислом Қобилов, 18.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (6.Азиз Ғаниев, 46), 23.Ҳожимат Эркинов (21.Шаҳбоз Умаров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (8.Ойбек Бозоров, 72), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 73).
Мавзуга оид

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

18:20 / 31.12.2024