Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 та агентликда янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Ўзбекистондаги 3 та агентлик раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳукумат қарорларига билан Шоҳрух Раҳимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Улуғбек Қосимхўжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи бўлди.
Бундан ташқари, ҳукумат қарори билан Рустам Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади.
Азиз Ғофуров ҳамда Алексей Сим Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025