Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими ва ҳамшира пора олаётганда қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти
Улар ўзаро тил бириктириб, ишга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 700 АҚШ доллари талаб қилишган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Наманган вилояти перинатал маркази ҳамшираси М.С. фуқаро Ф.ни Соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи таниши орқали Кардиология шифохонасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли “Махсус захира базаси” бўлими мудири ўринбосари А.А. ҳамшира М.С.дан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:14 / 29.07.2025
Наманганда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бош мутахассиси ушланди

15:15 / 28.07.2025
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди

14:40 / 21.07.2025
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари ишида - пора бўйича яна 2 та эпизод

12:29 / 18.07.2025