Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов коронавирус юқтириб олди
Римнинг «Рома» клуби жамоада коронавирус билан боғлиқ вазият авж олганини расман эълон қилди.

Фото: Getty Images
Клуб расмий сайти хабарига кўра, 4 нафар асосий таркиб футболчиларининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берган. Клуб ушбу ўйинчиларни номма-ном санамасликка қарор қилди. Қайд этилишича, футболчиларда касалликнинг енгил аломатлари сезилган. Улар ўзини яккалаш тартибига ўтказилди.
Аввалроқ, Италия нашрлари римликлар сафидаги Элдор Шомуродов ва Генрих Мхитарян COVID-19 инфекция юқтиргани ҳақида хабар берганди. Яна икки футболчидан бири испаниялик Карлес Перес экани айтилмоқда. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибда йўқотишлар юзага келгани, 9 нафар футболчи турли сабаблар билан шанба кунги «Верона»га қарши ўйинни ўтказиб юборишини билдирди.
Маълумот учун, «Рома» - «Верона» учрашуви эртага, 19 февраль шанба куни соат 22:00да бошланади. Римликлар турнир жадвалида 40 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Элдор Шомуродов А Серия жорий мавсумида 19 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид

17:45 / 24.07.2025
Шомуродов ва Файзуллаевнинг янги жамоаси ҳақида нималар маълум?

11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди

18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?

20:54 / 10.06.2025