Бухорода ҳам 12 нафар “тиллачи” қўлга олинди
Шофиркон туманида Навоий вилояти ҳудудидан таркибида олтин зарралари бўлган қумларни ташиб келиб, ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Улар ўз уйларида тош тегирмони ва қум ювиш ускунасини ўрнатиб, қўлбола усулда тилла олиш билан шуғулланишган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 23 феврал куни вилоят ИИБ ҳамда Шофиркон тумани ИИБ ходимлари томонидан Денов, Паттахон, Навбаҳор ва Қайрағоч маҳаллаларида таркибида олтин зарралари бўлган қумни ювиб олиш билан шуғулланиб келаётган 20 нафардан ортиқ фуқаронинг уйида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Тезкор тадбирда 12 нафар фуқаро ушбу фаолият билан шуғулланиб келаётгани аниқланган ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

“Тиллачилар”дан қум зарраларини ювишга мўлжалланган турли ускуналар, 7 та электр двигател, 7 та қум тегирмони, 12 та тош майдалагич, тилладан қўлбола тарзда ясалган 4 дона узук, 1 дона зирак ва 2 дона аёллар занжири, 10,7 млн сўм пуллар холислар иштирокида олиб қўйилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар Шофиркон тумани “Комета” МЧЖга топширилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Шофиркон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Навоий вилоятида Конимех туманидаги Лолазор номли ташландиқ конда ҳам тезкор тадбир ўтказилган ва ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши ушланганди.
Мавзуга оид

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025