Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ 7,7 млн долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда хизмат эълон қилган хабарда айтилган.

Фото: Getty Images
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда текширув ўтказилган.
Текширув давомида, Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги масъулияти чекланган жамият биносида ноқонуний майнинг ферма фаолият юритаётгани маълум бўлган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган хорижий корхона ушбу МЧЖ биносини икки йил муддатга ижарага олган ва у ерда 1 491 комплект майнинг қурилмалари ҳамда 9 280 дона видеокарталардан фойдаланган ҳолда майнинг ферма ташкил этган.
Хабарда айтилишича, 2020 йилнинг август ойидан буён 7,7 млн АҚШ долларига тенг криптовалюта ишлаб чиқарилган. Бунинг учун масъулияти чекланган жамият ва хорижий корхона раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, электр тармоғига уланиш учун туман электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартномада фаолият турига қуёнчилик фермаси ташкил этиш мазмунида сохта маълумотлар киритган.
Фойдаланилган катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўловни амалга оширишлари оқибатида улар томонидан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

10:16 / 09.08.2025
Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилоти аъзосини қўлга олди

14:44 / 06.08.2025
Бухорода бош ҳисобчи ва ўринбосари «откат» билан қўлга тушди

22:08 / 05.08.2025
ДХХ қамоқхона маданиятини жозибадор кўрсатувчи АУЕ ҳаракатидан огоҳлантирди

14:43 / 05.08.2025