Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ суткалик максимум кўрсаткич янгиланди
Касалланганларнинг аксарияти – 23 минг 185 кишида ҳеч қандай симптомлар кўзга ташланмаган, 1350 кишида йўтал ва ҳолсизлик қайд этилган.

Фото: Reuters
Хитойда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 25 минг 165та ҳолат қайд этилди. Бу бир кун аввалгидан 4 фоизга юқори бўлиб, янги максимум кўрсаткич ҳисобланади.
Касалланганларнинг аксарияти – 23 минг 185 кишида ҳеч қандай симптомлар кўзга ташланмаган, 1350 кишида йўтал ва ҳолсизлик қайд этилган.
Бир ҳафта ичида симптомсиз беморлар сони 2,7 бараварга ошиб, 174 минг кишига етган.
Энг кўп касаллик юқтириш ҳолатлари Шанҳайда ва Цзилин провинциясида аниқланган. Жами беморларнинг 94 фоизга яқини мана шу икки ҳудудга тўғри келади.
Пандемия бошланганидан буён Хитойда 1,5 млн киши коронавирус юқтирган, 13,2 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025