Ўтиш ўйини. Уэльс Украинани мағлуб этиб, ЖЧ-2022га йўлланма олди
Кардиффда ЖЧ-2022га ўтиши ўйини доирасидаги Уэльс ва Украина ўртасидаги ҳал қилувчи учрашув якунига етди.

Фото: Getty Images
Учрашувнинг 34-дақиқасида Гарет Бэйлнинг жарима нуқтасидан йўллаган кучли зарбаси Ярмоленконинг бошига тегиб ҳисоб очилгач, мезбонлар минимал устунликни сақлаб қолишди ва якунда Қатардаги мундиалга йўлланма олишди. Уэльс 66 йиллик танаффусдан кейин мундиалга йўлланма олди.

Шу тариқа, уэльсликлар АҚШ, Эрон ва Англия жой олган гуруҳнинг 4-аъзосига айланишди. Украина эса кетма-кет 4-марта ЖЧга йўлланма ололмади.

ЖЧ-2022га ўтиш ўйини. Финал
Уэльс – Украина 1:0
Гол: 1:0 – 34, автогол Ярмоленко.
Уэльс – Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Ампаду, Уильямс (Норрингтон-Дэвис, 90), Рэмзи, Аллен, Бэйл (Уилсон, 83), Мур, Жеймс (Джонсон, 71).
Украина – Бушан, Караваев, Матвиенко, Забарний, Миколенко, Ярмоленко, Циганков (Мудрик, 77), Степаненко (Сидорчук, 70), Малиновский (Шапаренко, 70), Зинченко, Яремчук (Довбик, 77).
Огоҳлантиришлар: Аллен (2), Жеймс (3), Миколенко (32), Мудрик (90).
Мавзуга оид

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

18:17 / 27.04.2025
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

15:38 / 26.04.2025