Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин
Абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Давлат тест маркази ахборот хизмати вакили абитуриентларнинг онлайн рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ масалаларга изоҳ берди.
Қайд этилишича, абитуриент my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайтлари орқали тест синовини топширишда ўзига маъқул ҳудуд, фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача таълим йўналишини танлайди.
Агар абитуриентнинг имтиёзи бўлса, у имтиёзлар бўлимида автоматик равишда чиқади (агар чиқмаса, абитуриентга имтиёзни тақдим этган вазирлик ва идорага мурожаат қилиши керак).
Чет тиллари бўйича миллий ёки халқаро сертификат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар абитуриент томонидан қўлда киритилади. Ушбу маълумотлар текширилади.
Абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин (масалан, таълим йўналишини ўзгартириш, шу вақтда чет тилидан сертификат олса, уни киритиш, тест синови топшириш ҳудудини ўзгартириши мумкин).
Мавзуга оид

09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади

12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади

18:14 / 19.07.2025