Жиззахда жарима қўлламаслик эвазига 2,6 млн сўм олган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
Ходим табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани учун расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш ва жарима қўлламаслик эвазига 2,6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, “Sharof Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими ходими М.Қ. фуқаро Ш.нинг хонадони табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани учун расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш ва жарима қўлламаслик эвазига 2,6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган газ таъминоти бўлими ва СЭОЖСБ ходимлари ушланганди.
Мавзуга оид

15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

12:36 / 24.04.2025