Андижонда хориждаги ўқишни кўчириб бериш учун 900 доллар олган шахс ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Андижон вилояти Избоскан туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Г.Э. бошқа фуқаролар М. ва Т.нинг қўшни Қирғизистон олий таълим муассасасидаги ўқишларини танишлари ёрдамида Тошкент менежмент ва иқтисодиёт профессионал профил институтига кўчириб беришни 3600 долларга келишиб, олдиндан 900 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:33 / 21.04.2025
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

18:12 / 31.03.2025