Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрақўрғон ИЭС иши фавқулодда тўхтатилди. Ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин
Наманган вилоятидаги «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятига қарашли газ қувурининг магистрал линиясига шикаст етказилди.

Фото: UZ24.uz
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бу номаълум шахслар тегишли рухсатномасиз ер ишларини олиб боргани сабабли рўй берди.
Қайд этилишича, бу қувур Тўрақўрғон ИЭСни ёнилғи билан таъминлаган. Ҳодиса Тўрақўрғон электр станциясининг мажбурий фавқулодда тўхтатилишига олиб келди.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини улаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Бошқа электр станцияларида захира блокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, ҳудудларда электр таъминотида алоҳида узилишлар кузатилиши мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:40 / 23.07.2025
Сенат чиқиндидан қарз сабаб электрга тўлов қилолмаслик механизмини танқид остига олди

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

09:55 / 20.06.2025