Тошкентда «Спарк» вояга етмаган велосипедчини уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида вояга етмаган велосипедчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Олмазор тумани Фаробий кўчаси “Лағмон-Хаус” биноси қаршисида соат 17:00 ларда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Х.Й. “Спарк” русумли автомашинасини бошқариб кетаётган бўлган.
Қайд этилишича, у велосипедчи, вояга етмаган, 2013 йилда туғилган У.М.ни уриб юборган. 2013 йилда туғилган У.М. тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
