Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш тартиби қандай?
Танлов натижаларидан норози бўлган абитуриентлар 10 кун муддатда ўз шахсий кабинети орқали апелляция шикоятини беришлари мумкин.

Фото: KUN.UZ
27 август куни Ўзбекистонда янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди. Мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция бериши мумкин. Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов апелляция бериш тартиби ҳақида маълумот берди.
Апелляция бериш тартиби
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар якуний танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида апелляция шикояти бериши мумкин.
Абитуриент my.dtm.uz сайтидаги ўз кабинети орқали ариза беради ва унга қайси вақтда ДТМга (Тошкентга) етиб келиш вақти кўрсатилган хабарнома жўнатилади.
Абитуриент хабарномада кўрсатилган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан ДТМга келиши керак.
Апелляция бергандан сўнг қайта тест синовлари ўтказиладими?
Белгиланган тартибга кўра, апелляцияда абитуриентга ўзи ечган тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси берилади.
«Агарда саволга жавобни тўғри белгилаган эдим, лекин менга балл қўшилмаган деб ҳисобласангиз, шу фан эксперти олдига ўтирасиз ҳамда ўз эътирозингизни кўрсатиб ўтасиз.
Агарда, эътирозингиз ўринли бўлса, сизга шу савол учун балл қўшилади. Эксперт эса ўз ўрнида ушбу савол бўйича эътирозингизга тўлиқ жавоб беради. Яна бир марта қайтариб ўтаман, апелляция қайта тест синовларини топширади дегани эмас», – деган Сардор Ражабов.
Мавзуга оид

09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади

12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади

18:14 / 19.07.2025