Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Буюк Британия Набиуллинага қарши санкциялар киритди
Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия Москвага қарши янги санкциялар жорий этишини эълон қилди. Бу ҳақда ушбу икки давлатнинг тегишли баёнотида айтилган.

Фото: Россия Марказий банки
Бошқалар қатори, Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина Вашингтон ва Лондоннинг янги санкциялар рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, Федерациялар кенгаши аъзолари, шунингдек, мудофаа вазири Сергей Шойгунинг рафиқаси ва қизи АҚШ жазо чораларига дучор бўлди.
Ўз навбатида, Канада Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Санкциялар рўйхатига 43 нафар россиялик олигархлар, молиявий элита вакиллари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, ўзини «ДХР», «ЛХР» деб эълон қилган ҳудудлар, Запорижжя ва Херсон областлари оккупацион «маъмурияти»нинг 35 нафар вакили қўшилган.
Расмий Оттава Украина ҳудудларининг янги аннексия қилинишини Россия президенти Владимир Путиннинг «режими харитани хоҳлаганча ўзгартириши мумкин» деган «империявий тушунчаси»га асосланиб, халқаро ҳуқуқни очиқдан очиқ бузиш ҳолати деб атади.
Канада Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Канада халқаро ҳуқуқни бузганлар жавобгарликка тортилиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Бундан олдин Европа иттифоқи давлатлари, НАТО, G7 ва дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари Россиянинг Украина тўртта ҳудудини аннексия қилганини, Россия президенти Владимир Путин 30 сентябр, жума куни имзолаган «шартнома»ни кескин қоралаганди.
Жаҳон етакчилари Украинанинг аннексия қилинган Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя областларини Россия бир қисми сифатида тан олиш ниятида эмасликларини билдирдилар, шунингдек, Москвага қарши янги санкциялар эълон қилишди.
Мавзуга оид

08:41
Зеленский собиқ адлия вазирини АҚШга элчи сифатида юборишга қарор қилди

08:30
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади

23:43 / 18.07.2025
Трамп Путин ва Си билан Хитойда, Украина бўйича «дедлайн» кунида учрашиши мумкин

22:15 / 18.07.2025